Uzbek Language Learning Podcasts

Uzbek podcast 011306

Informações:

Sinopsis

Маккаи муккарамада меҳмонхона қулаган Ҳаж ибодатини адо этиш учун келган мусулмонлар жойлашган меҳмонхона биноси қулаши оқибатида камида ўн беш киши ҳалок бўлган, деб хабар қилган Саудия телевидениеси. Шунингдек, кўплаб инсонлар жароҳат олган. Қутқарувчилар вайроналар остидан жабрланганларни олиб чиқишни бошлаганлар. Хабарларга кўра, меҳмонхонада Миср, Тунис ва Бирлашган Араб амирликларидан келган мусулмонлар жойлашган бўлган. Бино нима сабабдан қулагани ноаниқлигича қолаётир. Бу йил муқаддас ҳаж зиёратига бир миллиондан ортиқ мусулмон йиғилган. Ўзбекистондан Маккаи мукаррамага беш минг киши ҳаж ибодатларини адо этиш учун келган. Сўнгги ўн беш йил мобайнида муқаддас ҳаж зиёратига келадиган мусулмонлар сони ўн бир баробар ортган.